Турк дунёси умумий алифбо комиссияси 34 ҳарфдан иборат моделни таклиф қилди

BAKU. Кazinform – 9-11 сентябрь кунлари Озарбайжон пойтахтида Турк дунёси умумий алифбо комиссиясининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқаро турк академияси хабар берди.

Халықаралық Түркі академиясы
Фото: Халқаро турк академияси

Учрашувнинг асосий мақсади икки йиллик ҳамкорликда тўпланган билим ва тажрибадан фойдаланган ҳолда туркий тиллар учун умумий алифбо моделини ишлаб чиқиш эди.

“Олимлар 1991 йилда таклиф этилган лотин алифбосига асосланган “Умумий туркий алифбо” лойиҳасини атрофлича кўриб чиқдилар. Комиссия аъзолари томонидан мазкур лойиҳани такомиллаштиришга қаратилган таклифлар муҳокама қилиниб, зарур хулосалар чиқарилди. Ушбу машаққатли меҳнат натижасида 34 та ҳарфдан иборат умумий турк алифбоси модели таклифи бўйича келишувга эришилди”, — дейилади академия хабарида.

Ҳар бир ҳарф туркий тилларда учрайдиган турли фонетик товушни ифодалайди.

Халықаралық Түркі академиясы
Фото: Халқаро турк академияси

“Ушбу учрашувнинг муваффақиятли якунланишини тарихий лаҳза деб ҳисоблаш мумкин. Муштарак туркий алифбо йўналишидаги ишларнинг авж олиши туркий халқларнинг тил меросини асраб-авайлаш, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Барча тегишли муассасалар таклиф этилаётган умумий турк алифбоси моделини амалга оширишни фаол қўллаб-қувватлашга таклиф этилади”, — дейилади Халқаро Туркий Академияда.

Сўнгги хабарлар