Турк дунёси давлатлари нотариуслари уюшмаси тузилди

Турк дунёси давлатлари нотариуслари иттифоқи тузилди
Фото: ҚР Адлия вазирлиги

Бугун Анқарада нотариат палаталари раислари “Турк дунёси давлатлари нотариатлари уюшмасини ташкил этиш тўғрисида”ги меморандумни имзолади, деб хабар беради Kazinform.

Ҳужжатни имзолаш маросимида Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон Адлия вазирлари, Қирғизистон Адлия вазири ўринбосари ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби иштирок этди.

Қозоғистон Республикаси Адлия вазири Азамат Есқараев ўз нутқида Турк дунёси давлатлари ўртасида ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик ва ривожланиш муҳимлигини таъкидлади.

Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиевнинг таъкидлашича, Нотариат уюшмасининг ташкил этилиши ТДТ мамлакатларида барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим восита бўлади.

Учрашувда нотариат соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва юридик хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир доирасида Азамат Есқараев, Озарбайжон Адлия вазири Фикрет Мамедов, Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч ва Ўзбекистон Адлия вазири Акбар Тошқулов билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилотига Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзодир.

Сўнгги хабарлар