Туризмда нархлар рақобати: Қозоғистон жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади

NUR-SULTAN. Кazinform – Жаҳон иқтисодий форуми томонидан тузилган туризм глобал рейтингида Қозоғистон «Нархлар рақобатбардошлиги» кўрсаткичи бўйича 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги сайтида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра, Қозоғистон 2021 йилда туризм бўйича глобал рейтингда ўз ўрнини яхшилади ва 117 давлат орасида 66-ўринни эгаллади (2019 йилда 140 та давлат орасида 80-ўрин).

Мамлакат «Нархлар рақобатбардошлиги» (1-ўрин), «Туризмнинг мавсумийлиги» (26-ўрин), «Табиий ресурслар» (33-ўрин), «ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси объектлари сони» (42-ўрин) бўйича юқори балл олди. «, - дейилади вазирлик баёнотида.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Қозоғистонга 2021 йилда маҳаллий сайёҳлар сони рекорд даражага етган – роʻйхатга олинганлар сони 7 миллионга яқин.

Биринчи олти ойда Шчучинск-Бурабай курорт зонасига 550 минг киши ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир.

Ёзги мавсумда «Шимбулақ»га 240 мингга яқин киши саёҳат қилди, бу ўтган йилга нисбатан 90 мингга кўп. Вазирлик аниқ рақамларни мавсум якунланганидан кейин эълон қилишга ваъда бермоқда.

Жорий йилда миллий боғларга 2 миллионга яқин киши ташриф буюриши тахмин қилинмоқда.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг биринчи чорагида:

- жойлаштириш объектларида жойлашган маҳаллий туристлар сони 21,5 фоизга ўсди ва 1,13 миллион кишини ташкил этди;

- турар жой объектлари 26,3 млрд тенге миыдорида хизмат кщрсатди, бу 2021 йилга нисбатан 25,7 фоизга кўп.

- Қозоғистонга ҳар ҳафта камида 11 минг хорижий сайёҳ келади.


Сўнгги хабарлар