Туризм соҳасида 83 та инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда туристик инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишлар давом этяпти. Айни пайтда 83 та инфратузилма лойиҳаси амалга ошириляпти. Уларнинг барчасида лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд. Бу ҳақда Kazinform ҚР Маданият ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Бундан ташқари, табиатни муҳофаза қилиш ҳудудлари, хусусан, Имантау-Шалкар курорт ҳудудида автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, Жасибай кўлига 15 км узунликдаги кириш йўлини ўртача таъмирлаш лойиҳалари амалга ошириляпти. Пляжда дам олишнинг оммавийлигини ҳисобга олган ҳолда, Абай вилоятидаги Алакўл қирғоқларини мустаҳкамлаш ва Балқашдаги Бертис кўрфази қирғоқларини ободонлаштириш энг муҳим лойиҳалардан биридир. Тегишли маблағ мавжуд бўлса, яқин келажакда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

«Амалга оширилаётган ишлар мамлакатимизнинг сармоявий жозибадорлигини ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилашга қаратилган. Аҳоли пунктларидан ташқарида ва миллий боғлар ҳудудида инфратузилмани ривожлантиришнинг асосий масалаларини ҳал этиш мақсадида ҳокимликларга тегишли ваколатлар бериш ишлари олиб бориляпти», - деди Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.

Ўтган йили 28 та лойиҳа амалга оширилди. Улар орасида Балқаш курорт ҳудудида муҳандислик коммуникацияси қурилиши ва Ақтаунинг илиқ пляжига йўл қурилиши айниқса муҳимдир. Учарол ва Уржар аэропортларининг очилиши мамлакатимиз ҳаво транспорти имкониятларини кенгайтирган муҳим воқеа бўлди.

Сўнгги хабарлар