Туризм: Қозоғистонда 9 489 турагент хизмат кўрсатади

Туризм
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

ASTANА. Кazinform - Мамлакат давлат электрон реестри маълумотларига кўра, “Электрон лицензиялаш” порталида 9489 та турагент ва 558 та туроператор рўйхатдан ўтган.

Ишончли сайёҳлик агентлигини қандай танлаш мумкин?

Туроператорлар, турагентлар, гидлар, экскурсаводлар ва туризм бўйича инструкторларнинг реестри Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси ва маҳаллий ижроия органларининг интернет-ресурсларида жойлаштирилган.

Саёҳатчи сайёҳлик компанияларига мурожаат қилганда, турагент фаолияти ва туроператорнинг лицензияси бор-йўқлиги ҳақидаги маълумотларни текширган ҳолда барча керакли ҳужжатларни сўрашга ҳақлидир.

Туристик коднинг мавжудлигига эътибор қаратиш лозим

Туркод - бу туроператор томонидан ҳар бир сайёҳга кафолат сифатида бериладиган ўзига хос рақам. Туроператор ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда туристнинг мамлакатга қайтишини таъминлаш учун берилади. Туроператор томонидан туристик маҳсулотни сотиш пайтида олинган маблағлардан фойдаланган ҳолда, турларнинг электрон реестри автоматик равишда туристик кодни чиқаради.

Ҳаво ҳудудининг очиқлиги:

Халқаро ҳаво қатнови 28 давлатга 121 та йўналишда амалга оширилади.

Туристик компаниялар фаолиятини мониторинг қилиш:

Туризм саноати қўмитаси томонидан турагентлар, туроператорлар, гидлар, экскурсаводлар ва туризм бўйича инструкторларнинг давлат электрон реестри юритилади. Бу уларнинг фаолиятини мунтазам назорат қилиш ва барча меъёрий талабларга риоя қилиш учун замин яратади.

Эслатиб ўтамиз, туризм соҳасида асосий капиталга қўшилган инвестициялар ҳажми икки баробар ошди.

Сўнгги хабарлар
telegram