Тўрехан Сабирхан - бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби

Тўрехан Сабирхан
Фото: Бокс федерацияси

ASTANА. Кazinform - Астана шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 67 кг вазн тоифасида иштирок этган Тўрехан Сабирхан финал учрашувида ғалаба қозонди.

Ҳал қилувчи баҳсда у ўзбекистонлик Муҳаммадазизбек Исмоиловдан уч раунд натижасига кўра устун келди. Исмоилов сўнгги раундда икки марта нокдаунга учради. Шу тариқа рингда ўзининг кескин ҳаракати, шиддатли ҳужуми, аниқ зарбалари билан ажралиб турган Тўрехан Сабирхан ҳакамлар томонидан ғолиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Тўрехан 2023 йилги жаҳон чемпиони, 2022 йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медали совриндори Маҳмуд Сабирханнинг укасидир.

У ўтган йили пойтахтда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам иштирок этган.

Сўнгги хабарлар