10:10, 08 Октябрь 2021 | GMT +5
Тунисда иккита поезд тўқнашиб, 30 дан ортиқ одам жароҳатланди
КAIRO. Kazinform - Пайшанба куни Тунис пойтахти яқинида иккита пойезд тўқнашуви оқибатида камида 33 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Kazinform Mosaiqueга таяниб хабар берди.

Тунис Миллий темир йўл компанияси маълумотларига кўра, пайшанба куни поездлардан бири Мегрен станциясида узоқ масофага жўнаётган йўловчи поезди билан тўқнашган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, 33 йўловчи тан жароҳати олган. Барча жабрланганлар биринчи ёрдам кўрсатилиши учун дарҳол касалхоналарга ётқизилган «, - дейилади компания хабарида.
Ҳодиса сабаблари ва тафсилотларини, шунингдек, айбдорларни аниқлаш учун махсус комиссия текширувни бошлади.