Тунис қирғоқларида муҳожирлар бўлган иккита қайиқ чўкиб кетди

None
ТUNIS. АNADOLY – Кazinform – Тунис жанубий қирғоқларида бир суткада муҳожирлар бўлган иккита қайиқ чўкиб кетди: тўрт киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Сфакс шаҳар суди вакили Февзи Месмуди журналистларга қайиқларда Африка давлатларидан келган муҳожирлар борлигини айтди.

Унга кўра, Сфакс шаҳридан 35 мил узоқликда қайиқлардан бири ағдарилиб кетган, 17 киши қутқарилган.

«20 нафар муҳожир изсиз ғойиб бўлди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда», – деди суд вакили.

Иккинчи қайиқда 43 нафар ноқонуний муҳожир бўлган, улардан 36 нафари қутқарилган, тўрт нафар жасад қутқарувчилар томонидан сувдан чиқарилган, уч нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Ҳар йили Африкадан минглаб ноқонуний муҳожирлар яхшироқ ҳаёт излаб Тунисга келади. Мақсад - Ўрта ер денгизи орқали Европага етиб бориш.

Тунисдаги қочқинлар лагерларида яшовчи баъзи муҳожирлар Европага етиб боради, кўплари денгизда ҳалок бўлишади.

Фото: aa.com.tr


Сўнгги хабарлар
telegram