08:45, 19 Март 2025 | GMT +5
Туман, яхвонлик, шамол: “Қазгидромет” бугунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди
ASTANA.Kazinform - “Қазгидромет” РДК 19 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, юқори атмосфера босими туфайли республиканинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.
Фақат республиканинг ғарбида ва шимоли-ғарбида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан ҳаво ўзгариб, ёмғир ёғади.
Мамлакатнинг шимолида ва марказида туман тушади, кундузи шимолда, шарқда ва марказда кучли шамол эсади, шимолда яхвонлик, жануби-ғарбда чанг бўрони кўтарилади.