Туман, яхвонлик, кучли шамол: Қазгидромет 8 январь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

“Қазгидромет” РДК 8 январь куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди, дея хабар беради Kazinform.

Туман, яхвонлик, кучли шамол: Қазгидромет 8 январь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудида атмосфера фронтларининг ўтиши билан об-ҳавонинг беқарор табиати сақланиб туради.

“Ёғингарчилик бўлади, асосан республиканинг шимолида қор ва изғирин, жанубда, жануби-шарқда асосан ёмғир, Ақмола вилоятининг жанубида, кечаси Қостанай вилояти шимолида кучли қор ёғиши мумкин. ҚР бўйлаб туман, яхвонлик, кучли шамол кутилмоқда”, — дейилади хабарда.

Абай вилоятининг аксарият ҳудудларида жануби-шарқдан эсаётган шамол жануби-ғарбга, вилоят ғарби, шимоли ва марказида вақти-вақти билан 30 м/с ва ундан кўпроқ тезликда шамол эсади.

Кундузи Жамбил вилоятида шамол жануби-ғарбдан эсади, шамол тезлиги тоғли ҳудудларда унинг кучи баъзан 30 м/с ва ундан юқори бўлади.

Шимолий Қозоғистон вилоятида шамол жануби-ғарб ва ғарбдан эсади, эрталаб ва кундузи вилоятнинг жануби-шарқида шамол тезлиги 30 м/с ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин.

Ақмола вилоятида шамол жануби-ғарбдан эсади, кундузи вилоятнинг жануби-шарқида шамолнинг тезлигии баъзан 30 м/с ва ундан юқори бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар