Туман, яхвонлик: Қозоғистоннинг 8 та ҳудудида огоҳлантириш эълон қилинди

ASTANA. Кazinform – «Қазгидромет» РДК 9 ноябр куни об-ҳавонинг бузилиши муносабати билан бир қатор ҳудудларда огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
None

Хусусан, Туркистон вилоятининг ғарбида, тоғли ва тоғолди ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушади ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Чимкентда кечаси туман тушиши кутилмоқда.

Кечаси Алмати вилоятининг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор), туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб Алматида туман тушади ва яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин.

Қизилўрда вилояти шимолини туман қоплайди.

Кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида қор ёғади. Ҳудуднинг шимоли ва шарқида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг шимолий ва шарқида 15-20 м/с га кучаяди.

Кечаси ва эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимол, шарқ ва марказида туман тушиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб Жамбил вилоятининг жануб, шарқ, тоғли ҳудудларида туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Вилоятнинг жануби-ғарб, шимоли-шарқи, тоғли ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/сга етади.

Сўнгги хабарлар