Туман, совуқ: Қозоғистоннинг 7 та вилоятида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

Об-ҳаво бўйича мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида огоҳлантириш эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Об-ҳаво
Фото: Kazinform

Қазгидромет синоптикларининг маълумотларига кўра, 1 октябрь куни Астанада туман тушади.

Чимкентда юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.

Кечаси ва эрталаб Ақмола вилоятининг ғарби, шимоли ва шарқида туман тушади.

Қарағанди вилояти шимолида кечаси ва эрталаб туман тушади. Жануби-шарқдан шамол эсади, шиддати 18 м/с. Кечаси вилоят шимоли ва шарқида 3 даража совуқ бўлиши мумкин. Ҳудуднинг жанубида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради. Қарағандида кечаси ва эрталаб туман тушади.

Қостанай вилоятининг шимоли ва шарқида кечаси ва эрталаб туман тушади.

1 октябрь куни кечаси ва эрталаб ғарбда, Манғистау вилояти марказида туман тушади. Вилоятнинг шимоли-ғарби, маркази ва жанубида ёнғин хавфи юқори.

Кечаси Павлодар вилояти ғарбида туман тушади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбий қисмида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси вилоятнинг шимоли-шарқида 1 даража бўлиши мумкин.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида туман тушади, кундузи жануби-ғарбдан эсаётган шамолнинг тезлиги 15-20 м/с га етади. Ҳудуднинг аксарият қисмларида ёнғин хавфи юқорилигича қолмоқда.

Сўнгги хабарлар