07:03, 09 Октябрь 2023 | GMT +5
Туман, шамол, ёмғир – Қозоғистонда 9 октябрь куни об-ҳаво қандай бўлади
“Қазгидромет” 2023 йил 9 октябрь куни Қозоғистон ҳудудларида содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз консультациясини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво кузатилади: ёмғир ёғади, ғарбда кечаси кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, Республика бўйлаб кучли шамол эсади, шимоли-ғарбий ва шарқда туман тушади.
Қизилўрда, Жамбил, Туркистон, Атирау вилояти маркази ва шимоли-шарқида ёнғин хавфи юқори бўлади”, – дейилади хабарда.