19:50, 15 Февраль 2022 | GMT +5
Туғруқхоналарда чақалоқлар COVID-19га қарши эмланиши ҳақидаги хабарлар ёлғон – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий тармоқларда чақалоқлар COVID-19 вакцинасисиз туғруқхонадан чиқарилмаслиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Бу ҳақиқатдан йироқ, деб хабар берди Kazinform ҚР ССВ Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили Ержан Байтанаевга таяниб.

«Янги туғилган чақалоқларни COVID-19га қарши эмлаш мамлакатимизда ҳам, дунёда ҳам амалга оширилмайди.
Қозоғистонда COVID-19га қарши фақат 12 ёшдан ошган болалар эмланади. Тасдиқланган вакцина Pfizer/BioNTech компаниясининг Comirnaty ҳисобланади.
У ЖССТ томонидан тасдиқланган. Қозоғистонда 12 ёшдан ошган ўсмирлар фақат ота-оналари ёки васийларининг ихтиёрий розилиги билан эмланади», — деди расмий вакил.