19:37, 20 Декабрь 2024 | GMT +5
Циклон қор ва бўрон олиб келади: Қозоғистонда 21-23 декабрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК синоптиклари 2024 йил 21-23 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 21 декабрда Қозоғистон ҳудудининг катта қисмига шимоли-ғарбий циклон ўз таъсирини ўтказа бошлайди – қор, бўрон ва кучли шамоллар кутилмоқда.
23 декабрда фақат мамлакат ғарбида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, ер музлаши мумкин. 21 декабрда куннинг иккинчи ярмида Павлодар вилоятида, 22 декабрь куни Шарқий Қозоғистон вилоятида кучли қор ёғиши мумкин.
23 декабрга яқин, ғарбий антициклоннинг ҳарақатланиши билан мамлакат жанубида асосан ёмғирсиз об-ҳаво ҳукм суради.
Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди.