Триатлон бўйича жаҳон кубоги Самарқандда ўтади

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Триатлон
Фото: freepik.com

Шунингдек, мусобақа доирасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда Осиё триатлон конфедерациясининг навбатдаги форуми, Марказий Осиё триатлон ассоциациясининг конгресси ўтказилади.

“World Triathlon Cup Samarkand – 2024”, “World Triathlon Para Cup Samarkand – 2024” жаҳон кубоги баҳслари дунё эътиборидаги мусобақалардан бири. Чунки, мазкур мусобақалар спортчилар учун Париж олимпиадасига йўлланма олишда яна бир имконият ҳисобланади. Шу боис, мусобақага қизиқиш жуда юқори. Унда 300 нафардан ортиқ халқаро тоифадаги профессионал спортчи қатнашиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари триатлон бўйича “Challenge Samarkand – 2024” халқаро мусобақаси ҳам ўтказилади.

Сўнгги хабарлар