Трамп Шон Карренни Махфий хизмат раҳбари этиб тайинлади

ASTANA. Kazinform – Дональд Трамп Махфий хизмат директори лавозимига Пенсильвания штатининг Батлер шаҳрида уюштирилган суиқасд пайтида уни ҳимоя қилган агент Шон Карренни сайлади, деб хабар беради Кazinform.

трамп каррен
Фото: mixnews.lv

“Каррен сўнгги бир неча йил ичида менинг оиламни ҳимоя қилган буюк ватанпарвар, ва шунинг учун мен унга Қўшма Штатлар Махфий хизматининг жасур эркаклар ва аёлларини бошқаришига ишонаман”, – деди Дональд Трамп ўзининг Truth Social платформасида.

“У Пенсильвания штати Батлер шаҳрида мени қотилнинг ўқидан қутқариш учун ҳаётини хавф остига қўйиб, ўзининг қўрқмас жасоратини исботлади. Ишончим комилки, Шон АҚШ Махфий хизматини ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ қилади”, — деб ёзган Дональд Трамп.

Шон Каррен ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида 23 йиллик тажрибага эга, Махфий хизмат фаолиятини 2001 йилда Ньюарк, Нью-Жерси дала идорасида махсус агент сифатида бошлаган.

Каррен агентликка биринчи марта 2001 йил сентябрида қўшилган ва 2024 йил 29 декабрда Президент Мудофаа хизмати масъул махсус агенти ўринбосари лавозимига кўтарилган. Юзлаб агентлардан иборат ушбу бўлинма амалдаги президент ва унинг оиласини ҳимоя қилишга масъулдир.

Қайд этилишича, Махфий хизмат директори лавозими Сенат томонидан тасдиқланиши шарт эмас.

Карран авваллари тўрт йил давомида Трампнинг хавфсизлиги учун масъул бўлган махсус агент эди ва 2024 йил 13 июлда Пенсильвания штатининг Батлер шаҳрида амалга оширилган биринчи суиқасд пайтида уни саҳнада яширишга шошилди.

Сўнгги хабарлар