Трамп бу сафар ютқазса, у қайта сайланиш учун номзодини қўймайди
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг собиқ президенти ва президентликка номзод Дональд Трамп якшанба куни ноябрь ойидаги сайловларда мағлуб бўлса, яна номзодини қўймаслигини маълум қилди, деб хабар беради ВВС.
Sinclair Broadcast Group TV телеканалининг Full Measure теледастурида журналист Трампдан ноябрь ойида Камала Харрисга ютқазиб қўйсангиз, 2028 йилда яна президентликка номзод бўласиз ми, деб сўради.
"Йўқ. Менимча, шу билан тамом. Мен ўзимни (қайта сайланиш учун) умуман кўрмаяпман... Умид қиламанки, биз жуда яхши ишлаймиз”, – деди 78 ёшли Трамп.
АҚШда қонунга кўра, бир киши икки муддатдан ортиқ президент бўлиши мумкин эмас, шунинг учун у ғалаба қозонса, 2028 йилда қайта сайланиши мумкин эмас.
Илгари Трамп сайловда мағлуб бўлиш эҳтимоли ҳақида камдан-кам гапирарди — у ҳар доим тарафдорлари олдидаги чиқишларида ва ижтимоий тармоқлардаги постларида яқинлашиб келаётган ғалабасини ишонч билан эълон қилган.
Аммо сўнгги тўрт кун ичида у икки марта мағлубиятга учрашини шама қилди.