Тожикистонга Қозоғистондан гуманитар ёрдам етиб келди

DUSHANBE. Кazinform - Душанбеда Тожикистон томонига гуманитар ёрдамни расмий топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тожикистонга Қозоғистондан гуманитар ёрдам етиб келди
Фото: Қозоғистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси

Қозоғистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Валихан Туреханов Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Давлат моддий захиралари агентлиги директори ўринбосари Соҳибжон Зиёдуллоевга 15 минг тонна мазут сертификатини тантанали равишда топширди.

Тожикистонга Қозоғистондан гуманитар ёрдам етиб келди
Фото: Қозоғистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси

Валихан Туреханов Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан, Тожикистон Республикасига 2 миллиард 542 миллион тенге (5,65 миллион доллар) миқдорида мамлакатнинг муҳим энергетика объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида гуманитар ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинганини таъкидлади.

Гуманитар юкларни етказиб бериш KazAID Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлигининг кўмагида амалга оширилмоқда ва энергетика хавфсизлигини таъминлашга қўшилаётган ҳисса ва кўп асрлик қозоқ-тожик ҳамкорлигига хос бўлган стратегик муносабатларнинг намоён бўлишидир.

Қайд этилишича, Қозоғистон томони 2006 йилдан бери Тожикистонга пул кўринишида етказилган гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 50 миллион доллардан ошган.

Сўнгги хабарлар