Тожикистонга илк бор Туркистон вилоятидан 16 тонна қорамол гўшти экспорт қилинди

TÜRKISTAN. Кazinform - Аввалроқ «Қайып ата» МЧЖ ва Тожикистон ўртасида 110 тонна гўшт экспорти бўйича шартнома имзоланган эди. Келишув доирасидаги ишлар сентябрь ойида бошланган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Мясо Сайгака Ақбөкен еті
Фото: Адлет Беремкулов/ Kazinform

Таъкидлаш жоизки, «Қайып ата» масъулияти чекланган жамияти корхонаси мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. 2023 йилда компания Ўзбекистонга 4500 тонна, Эронга яна 140 тонна мол гўшти экспорт қилди.

“Жорий йилда 5 минг тонна мол гўшти экспорт қилиш режалаштирилган. «Қайып ата» МЧЖ томонидан йил бошидан буён Ўзбекистонга 2945 тонна мол ва 12 тонна қўй гўшти, Эронга 118 тонна қўй гўшти экспорт қилинди”, — дейилади хабарда.

Ет экспорты
Фото: ҚР АШМ

 

Бундан ташқари, «Қайып ата» МЧЖ Австралия билан биргаликда учта йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган. Жумладан, 2025 йилда Арис шаҳрида 25 минг бош қорамолни боқиш мажмуаси қурилади.

2025-2026 йилларда Сайрам туманида 1500 бош қорамол сўйиш ва қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилояти гўшт экспорти бўйича республикада етакчи ўринни эгаллайди. Экспорт қилинадиган мол гўштининг 80 фоизи, қўй гўштининг 75 фоизи шу ҳудудга тўғри келади.

Сўнгги хабарлар