Тожикистондан Қозоғистонга 3500 тонна инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Казахстан получил 3500 тонн гуманитарной помощи из Таджикистана
Фото: акимат Туркестанской области

TÚRKİSTAN. Кazinform – Тожикистон Республикасидан сув тошқинлари оқибатида фавқулодда вазиятлардан азият чеккан Қозоғистон халқига 61 та вагон инсонпарварлик ёрдами етиб келди. Ушбу юк Туркистон вилояти, Сариағаш тумани, “Сариағаш” вокзалига етиб келган.

Шу билан бирга, мамлакатга Тожикистондан 15 та юк машинасида ёрдам олиб келинди. Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати хабарига кўра, Тожикистондан жами 3500 тонна инсонпарварлик ёрдами олинган.

Түркістан облысы әкімінің баспасөз қызметі
Фото: Түркістан облысы әкімінің баспасөз қызметі

Гуманитар ёрдамни Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси раиси, милиция генерал-полковниги Рустам Назарзода олиб борди. Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат моддий ресурслар агентлиги директори ўринбосари Соҳиб Зиёдуллоев инсонпарварлик ёрдами ҳақидаги ҳужжатни тантанали равишда топширди.

“Қозоғистондаги оғир вазият бизга ҳам таъсир қилди. Биз қўл қовуштириб ўтира олмадик. Мамлакатимизда жиддий масала юзага келса, энг кўп ёрдам юборадиган давлат Қозоғистон ҳисобланади. Шунинг учун Тожикистон Республикаси Президентининг қарори билан биз ушбу инсонпарварлик карвонини етказиб бермоқдамиз. Стратегик ҳамкор давлатлар сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак”, - деди Рустам Назарзода.

Делегацияни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Серик Толенбергенов ва Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибаев бошчилигидаги вилоят аҳолиси кутиб олди. Сариағаш туманидаги “Сариағаш” вокзалида тадбир бўлиб ўтди.

гуманитарная помощь
Фото: акимат Туркестанской области

Вилоят ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тажибоев юкларни кутиб олиш маросимида Тожикистон халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.

“Бугун биз муҳим тадбирда учрашиб турибмиз. Юртимиздаги сув тошқинлари туфайли Тожикистондан инсонпарварлик ёрдами етиб келди. Бундан олдин ҳам Марказий Осиёдаги қардош давлатлардан ёрдам келарди. Қирғизистон ва Ўзбекистондан ёрдам кўрсатилди. Бугунги кунда Тожикистондан қурилиш материаллари ва озиқ-овқат етказиб берилмоқда. Қўшни давлатга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Икки давлат дўстлиги абадий давом этсин”, - деди вилоят ҳокими ўринбосари.

Казахстан получил 3500 тонн гуманитарной помощи из Таджикистана
Фото: акимат Туркестанской области

Ушбу тадбирда Сариағаш туманидаги тожик миллати вакиллари, Сариағаш тумани оқсоқоллари, онахонлар ҳам иштирок этди. Инсонпарварлик ёрдамини бошлаган Тожикистон Республикаси вакиллари тақдирланди. Қурилиш материаллари ва озиқ-овқат юкланган инсонпарварлик карвони сув босган ҳудудларга юборилади.

Түркістан облысы әкімінің баспасөз қызметі
Фото: Түркістан облысы әкімінің баспасөз қызметі

 

Сўнгги хабарлар