Тожикистонда қор кўчиши ва тош қулаши хавфи ортди

Тожикистонда қор кўчиши ва тош қулаши хавфи ортди
Фото: pixabay.com

ASTANА. Кazinform - Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси мамлакат аҳолиси ва меҳмонларини яқин кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида, “Душанбе-Хўжанд” автомобиль йўли ҳудуди ва Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятининг ғарбий туманларида қор кўчиши ва тош қулаши хавфи юқори бўлишидан огоҳлантирди, деб ёзади Khovar агентлиги.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси аҳолини огоҳ бўлишга, узоқ йўлга чиқишдан, ўтин теришдан, ов ва балиқ овлашдан, шунингдек, қор кўчкиси хавфи бўлган ҳудудларга боришдан сақланишга чақиради.

Аввалроқ қўмита ёғингарчилик туфайли Ҳисор тизмаси тоғли ҳудудларида, шунингдек, “Душанбе – Хорог”, “Душанбе – Хўжанд”, “Душанбе – Лахш”, “Хорог – Мурғоб”, “Хорог-Ишкашим” йўлларида қор кўчиши эҳтимоли борлиги ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал, 15-21 февраль кунлари Тожикистонда 200 дан ортиқ қор кўчкиси содир бўлган эди. Табиий офат оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар