Тожикистонда болаларда сил касаллигини аниқлашнинг янги усули жорий этилмоқда

сил касаллиги
Фото: freepik.com

DUSHANBE. Кazinform – Тожикистоннинг бир қатор шаҳар ва вилоятларидаги аҳолини сил касаллигидан ҳимоя қилиш марказлари мутахассислари нажас ёрдамида оддий бир босқичли усулда болаларда сил касаллигини аниқлаш бўйича ўқитилди. Бу ташаббус Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги кўмагида амалга оширилди, деб хабар беради Кazinform “Ховар” нашрига таяниб.

Илгари болаларда сил касаллигини аниқлаш учун сунъий йўтални қўзғатиш керак эди. Натижада 10 ёшгача бўлган болалар балғамни ютиб юборарди, бу эса ташхисни қийинлаштирарди.

Бу оддий бир босқичли усул бўлиб, бошқа қўшимча ускуналардан фойдаланмасдан, фақат нажас ёрдамида сил касаллигини ташхислаш имконини беради.

Ушбу усул Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан сил касаллигини аниқлаш учун тавсия этилади. Ҳозирча Тожикистондаги усул фақат Душанбедаги болалар сил касалхонасида жорий қилинган. Эндиликда аҳолини сил касаллигидан ҳимоя қилиш бўйича марказий ва вилоят марказлари мутахассислари ушбу диагностика усулига ўқитилиб, ўз марказларида амалиётга жорий этилади.

Мамлакат шаҳар ва туманларидаги аҳолини сил касаллигидан ҳимоя қилиш марказларида ушбу диагностика усулининг жорий этилгани янгилик бўлиб, келажакда болаларда сил касаллигини уларнинг яшаш жойида осонгина аниқлаш имконини беради.

Сўнгги хабарлар