Тожикистонда 5 магнитудали зилзила содир бўлди
ASTANA. Kazinform - 18 ноябрда Тожикистон ҳудудида 5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази Геофизик тадқиқотлар институти маълумотлар марказига таяниб хабар беради.
Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази Геофизик тадқиқотлар институти маълумотлар марказининг тезкор маълумотларига кўра, зилзила 2026 йил 18 ноябрь куни Астана вақти билан соат 05:46 да (Гринвич вақти билан 00:46 да) қайд этилган.
Ер ости силкинишлари эпицентри Тожикистон ҳудудида, 38,92 даража шимолий кенглик ва 71,13 даража шарқий узунлик координаталарида жойлашган.
Зилзила магнитудаси 5 баллни, энергетика класси эса 11 ни ташкил этган.
Аввалроқ Жанубий Корея ҳудудида ҳам зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 17 ноябрда мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилган. Бу йил бошидан буён мамлакатда кузатилган энг кучли зилзила бўлган.