Тожикистон ва Эрон визасиз режим жорий қилди

Таджикистан и Иран
Фото: Ховар

ASTANA. Kazinform – 10 августдан Тожикистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида визасиз режим ишлай бошлайди. Визасиз режим икки давлат ҳукуматлари ўртасида умумий хорижий паспорт эгалари учун визани бекор қилиш бўйича ўзаро англашув меморандуми доирасида амал қилади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохин Самадий маълум қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Ховарга таяниб.

“Икки томоннинг умумий чет эл паспортлари эгалари томонлар ҳудудига биринчи кирган кундан бошлаб 90 кун ичида 30 кунлик муддатга визасиз бориш ҳуқуқига эга”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, биринчи босқичда визасиз тизим жорий этилиши фақат Душанбе-Теҳрон ва Теҳрон-Душанбе ҳаво йўлларидан фойдаланадиганлар учун амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар
telegram