Тожикистон Президентининг Астанага ташрифи: Қандай ҳужжатлар имзоланди

None
ASTANА. Кazinform – Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида 9 та ҳужжат имзоланди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Имзоланган ҳужжатлар:

1. Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик ҳамкорлиги тўғрисидаги декларация;

2. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

3. Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Божхона хизмати ўртасида Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида дастлабки маълумотлар алмашинувини ташкил этиш тўғрисидаги баённома;

4. Туркистон (Қозоғистон Республикаси) ва Хўжанд (Тожикистон Республикаси) шаҳарлари ўртасида қардошлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги меморандум;

5. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш қўмитаси ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича йўл харитаси;

6. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни жонлантириш бўйича йўл харитаси;

7. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган саноат ва инновациялар соҳасида ҳамкорликнинг қўшма режаси;

8. Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги экспорт агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

9. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонни пойтахт аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

3 май куни Қозоғистон-Тожикистон бизнес-форумида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Бугун икки давлат раҳбарлари кичик таркибда учрашув ўтказди.


Сўнгги хабарлар
telegram