Тожикистон президенти "миллий маданиятга ёт" кийимларни тақиқловчи қонунни имзолади
DUSHANBE. Кazinform – Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 35 та қонунни, жумладан “Тожикистон Республикасида байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунларни имзолади, улар қатори мамлакат ҳудудида “миллий маданиятга ёт” либослар кийишни тақиқлайди», дея хабар беради Kazinform агентлиги Ховарга таяниб.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 35 та қонун, жумладан “Тожикистон Республикасида байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”, “Боланинг таълим ва тарбияси учун масъулият тўғрисида”, “Тожикистон Миллий университети тўғрисида”, “Ҳисоблаш кўрсаткичлари тўғрисида” ва бошқа қонунларни имзолади.
“Тожикистон Республикасида байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунда, жумладан, “миллий маданиятга ёт” либосларни кийиш ва сотишни тақиқлаш ҳам назарда тутилган. Қонунга риоя қилмаслик учун жарима мавжуд. Лекин Қонунда қайси кийим турлари “миллий маданиятга ёт” деб ҳисобланиши аниқ кўрсатилмаган.
“Ховар” агентлигига кўра, янги таҳрирдаги қонунлар миллий маданиятнинг асл қадриятларини ҳимоя қилиш, байрам ва маросимларда хурофот ва ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олишга, Тожикистон халқининг маънавияти ва ижтимоий-иқтисодий даражасини юксалтиришга, шунингдек, боланинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, болани инсонпарварлик, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган.
Имзоланган қонунлар матбуотда эълон қилинади.
“Ховар” ҳамкор агентлиги томонидан Кazinform учун махсус тақдим этилган.