Тожикистон. Хорижлик туристлар 17 фоиз кўпайди
Ховар агентлигининг хабар беришича, 9 ойда МДҲ давлатларидан келганлар сони 950,1 минг кишини ташкил этиб, улардан 737,2 минги сайёҳ. Узоқ хориждан келган 77,5 минг кишидан 65,1 минг нафари турист.
Мамлакатга энг кўп келган хорижликлар рўйхатини Ўзбекистон бошқармоқда. Ўтган тўққиз ой ичида 664 минг ўзбекистонлик ушбу қўшни давлатга сафар қилган. Бу Тожикистонга борган жами сайёҳларнинг 64,7 фоизи. Кейинги ўринларни Россия (248,1 минг киши), Қозоғистон (24,9 минг), Туркманистон (3,0 минг) ва Қирғизистон (2,1 минг) эгаллаган.
Шунингдек, Тожикистондан хорижга чиққан фуқаролар сони ҳам маълум қилинган. Хабарда айтилишича, ҳисобот даврида 2 миллион 513,9 минг киши хориж сафарида бўлган. Бу ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, 485,2 минг кўп, дегани.