Тожикистон бош муфтийси масжид яқинида яраланди

ASTANА. Кazinform - Тожикистон Уламолар кенгаши Душанбедаги марказий масжид ёнида Саидмукаррам Абдулқодирзодага жароҳат етказилганини маълум қилди, дея хабар беради мамлакатнинг Khovar агентлиги.

Тожикистон бош муфтийси масжид яқинида яраланди
Фото: Амир Исаев / РИА Новости

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, кеча соат 12:20 да Душанбедаги масжид яқинида одамлардан бири жамоат тартибини бузиб, Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Абдулқодирзода Саидмукаррамга пичоқ ўхшаш буюм билан жароҳат етказган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг тезкор ҳаракати туфайли безори қўлга олинди. Саидмукаррам Абдулқодирзода енгил жароҳат олган. Тиббий кўрикдан сўнг уйига жўнатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органи вакиллари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар