Тошкентнинг афсонавий “Пахтакор” футбол клуби сотувга қўйилди

“Осиё Футбол Конфедерацияси маълумотларига кўра, футбол клубларининг бир давлат ташкилоти тасарруфида бўлиши соғлом рақобат муҳитини яратишга тўсқинлик қилмоқда, - дейилади хабарда. — Бугун футбол клублари давлат ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар тасарруфида, давлат эса умумий манфаатдор бўлиб қолмоқда, ўз навбатида, бу ҳолат халқаро тамойилларга тўғри келмайди. Шунга кўра, биринчи босқичларда энг жозибали футбол клубларини хусусийлаштириш орқали хусусий сектор улушини босқичма-босқич ошириш кўзда тутилган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пахтакор” акциядорлик жамиятининг 100 фоиз давлат улуши бўйича очиқ савдолар бошланганлигини эълон қилади”.
“Пахтакор”га 1956 йилда асос солинган, 1968 йилда Тошкент клуби СССР кубоги финалида Москванинг “Торпедо” жамоасига мағлуб бўлган (0:1).
“Пахтакор” Ўзбекистоннинг 16 карра чемпиони, бу рекорддир, мамлакат кубогининг 13 карра соҳиби (рекорд). Клуб икки марта Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалида ўйнаган.