Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси етиб келди
"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, гепатит C га қарши "Софосбувир-400мг" препаратининг 5600 ўрамдан иборат навбатдаги 18-партияси Мисрдан Тошкентга етиб келди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон ССВ матбуот хизматига таяниб.

Мазкур дори воситалари Республика вирусология илмий текшириш институти томонидан ушбу касалликдан азият чекаётган беморларга тақсимланади.
Умуман, ҳозиргача Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга етказиб берилган 800 минг дона шундай препаратлар 133 минг нафар беморнинг даволанишга бўлган эҳтиёжни қондиради.
Маълум қилинишича, ушбу гуманитар акция Ўзбекистон Президентининг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи ҳамда Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан музокаралар чоғида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилмоқда.