Тошкентдан Иссиқкўлга янги рейс очилди

Самолёт
Фото: Мақсат Шағирбаев / Kazinform

TASHKENT. Kazinform - “Иссиқкўл” халқаро аэропорти Тошкентдан биринчи рейсни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

“Манас” халқаро аэропорти матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистоннинг «Silk Avia» авиакомпанияси “Тошкент-Иссиқкўл” йўналишида янги рейс очди.

Янги йўналишнинг биринчи рейсида Тошкентдан Иссиқкўлга 50 нафар йўловчи етиб келди.

Жадвалга кўра, Тошкент-Иссиқкўл-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Парвоз вақти икки соат.

Сўнгги хабарлар