Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади

TASHKENT. Kazinform – Тошкентдан Иссиқкўлга 2025 йилнинг ёзидан поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади Daryo.uz.

поезд ЖД ТЖ
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон темирйўл маъмуриятлари ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтган. Учрашув давомида юк ташиш ҳажмларини ошириш ва тариф чегирмаларини қўллаш масалалари бўйича музокаралар олиб борилган.

Томонлар, шунингдек, 2025 йил ёзида Тошкент-Рибаче йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олди. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади, дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар