08:23, 05 Апрель 2024 | GMT +5
Тошкентдан Алмати ва Астанага ҳафтасига 20 та рейс амалга оширилади
TASHKENT. Kazinform - “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Хусусан, Тошкентдан Алматига авиақатновлар сони ҳафтасига 14 мартага оширилди. Янги рейслар душанба, сешанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Авиакомпания самолётлари эндиликда Тошкентдан Астанага ҳафтасига 6 марта парвоз қилади. Шанба кунларига ҳам рейслар қўйилган.