Тошкентдаги метрода номаълум шахс ўзини поезд тагига ташлади

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 14:58 да Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ бекатида номаълум шахс (эркак) ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлагани сабабли «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишининг бир томон қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтаган, деб хабар беради Kazinform.

Тошкентдаги метрода номаълум шахс ўзини поезд тагига ташлади
Фото: UzA

Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» Давлат унитар корхонаси маълум қилди.

«Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суриштирув ишлари якунига етгач маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар