Тошкентдаги мактаб ҳовлисида 31 ёшли эркак ўзини дарахтга осиб қўйди

Тошкентдаги мактаб ҳовлисида 31 ёшли эркак ўзини дарахтга осиб қўйди
Фото: Kazinform

Тошкентдаги мактаб ҳовлисида бир эркак дарахтга ўзини осгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди, деб хабар беради Каzinform.

Маълум қилинишича, бугун, 28 декабрь куни 07:45 да 1992 йилда туғилган эркак Мирзо Улуғбек тумани 248-сонли мактаб орқа томонидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Аниқланишича, марҳум руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган, муқаддам бир неча маротаба ўз жонига суиқасд қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар