Тошкентда ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

Тошкентда ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ёнғин
Фото: видеодан кадр

Қайд этилишича, бугун, 3 ноябрь куни соат 10:40 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйда жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса рўй берган ҳудудга соат 10:45 да етиб борган. Соат 11:24 да ёнғин қуршаб олинди, соат 11:54 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиши, тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган. Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

 

Сўнгги хабарлар