17:15, 10 Ноябрь 2021 | GMT +5
Тошкентдаги ҳарбий шаҳарча аукционда сотувга қўйилди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳридаги йирик кўчмас мулкни кимошди савдосига қўйди. E-auksion сайтида тегишли маълумот пайдо бўлган. Бу ҳақда Kazinform Kun.uzга таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Тирсакобод кўчаси, 60-сон ҳарбий шаҳарча сотувга қўйилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 августдаги тегишли қарори объектни хусусийлаштириш учун асос экани таъкидланган.
Тасниф ахборотларида айтилганидек, объект 1940 йилда қурилган бўлиб, ер участкасининг эгаллаган умумий майдони - 27,86 га, бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони - 29,8 минг кв.м.
Объектнинг бошланғич баҳоси – 204,9 млрд.сўм(1 сўм -24,93 тенге). Аризалар 11 декабрга қадар қабул қилинади, аукцион 13 декабрь куни бўлиб ўтиши айтилмоқда.