11:50, 04 Декабрь 2023 | GMT +5
Тошкентда таниқли қозоғистонлик хонандалар концерт берди

Концертда Мархаба Саби, Мади Сиздиқов, Yenlik номи билан танилган Енлик Қурарбек каби қозоғистонлик хонандалар, бастакор ака-ука Ғаламат ва Нурали Бейсеқожалар чиқиш қилди.
“Санъатимизни одамларга кўрсатиш имконига эга бўлганимиздан хурсандмиз. Чунки биз кимлигимизни унутмаслигимиз керак. Бу концертга нафақат тошкентлик қозоқлар, балки Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам ташриф буюришди. Томошабинларни санъатга меҳр қўйганини кўриб, фахрланамиз”, – деди қозоғистонлик хонанда ва рэп ижрочиси Енлик Қурарбек.
Маданий тадбир доирасида янграган куй ва куй-қўшиқлардан ташқари, “Отандастар” жамғармаси томонидан Ўзбекистондаги қозоқларга олиб келинган эсдалик совғалари топширилди.
Муаллиф: Алихан Асқар