Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Х конференцияси бўлиб ўтмоқда

ШҲТ
Фото: ШҲТнинг Тelegram-каналидан

ТASHKENT. Кazinform - 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг(МАТТ) X халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Конференцияда ШҲТ Бош котиби ўринбосари Нуран Ниёзалиев бошчилигидаги ШҲТ Котибияти делегацияси ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг махсус хизматлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг анжуман иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирилди. Қўшни давлат раҳбари терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг асоси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш эканини таъкидлади.

“Бу йўналишдаги ишлар ўзаро ҳамжиҳатликни, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни ривожлантиришни тақозо этади. Таълим соҳасини такомиллаштириш, иш ўринлари яратиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бу муаммо кўламини камайтиришга хизмат қилади”, — дейилади мурожаатда.

Бундан ташқари, конференция ялпи мажлисида сўзга чиққан Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлигига таҳдид солувчи омилларни қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистонга “Исломий давлат – Хуросон вилояти”га қарши курашда ёрдам кўрсатиш муҳим. Зеро, чора-тадбирларни секинлаштириш гуруҳнинг кучайишига олиб келади, бу эса, ўз навбатида, бутун минтақа хавфсизлигига таҳдид солади.

“Афғонистон ҳукумати ўз имкониятлари ва ресурсларидан фойдаланган ҳолда халқаро терроризмга қарши чора кўрмоқда. Афғонистон махсус хизматлари “Исломий давлат – Хуросон вилояти”га қарши курашда етакчилик қилмоқда. Шу муносабат билан бизнинг афғон ҳамкорларимизни бу муаммога дуч келишда ёлғиз қолдириш мумкин эмас. Душманни биргаликда енгишимиз керак”, - деди Абдусалом Азизов.

Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги раҳбари халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашда давлатлар ўзаро ишонч ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасидагина барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаши мумкинлигига ишонч билдирди.

Сўнгги хабарлар
telegram