Тошкентда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 120 минг долларни ташкил қилувчи халқаро турнир бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform – Тошкентда шахмат бўйича мукофот жамғармаси 120 минг долларни ташкил қилувчи «Президент кубоги» халқаро турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
None

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда шахматчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳар йили Ўзбекистон Президенти соврини учун 2021 йилдан Тошкент шаҳрида шахмат бўйича ҳар йили анъанавий халқаро турнир ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2021 йилнинг 10-19 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича «Президент кубоги» халқаро турнири бўлиб ўтади. Режага кўра, 11 ноябр куни блиц-турнир ўтказилади, 13,14 ва 16 ноябр кунлари иштирокчилар икки босқичда куч синашади.

Мусобақа Швейцария тизими бўйича икки босқичда ўтказилади: гуруҳ босқичи, ярим финал (онлайн) ва финал (7 тур) ва асосий босқич (10 тур).

2021 йил 1 октябрдан бошлаб шахмат бўйича «Президент кубоги» халқаро турнирида эркаклар ўртасида ФИДЕ рейтинги (стандарт) 1800 балл ва ундан юқори, аёллар ўртасида ФИДЕ рейтингида 1600 ва ундан юқори балл тўплаган шахматчилар иштирок этади.

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 120 минг АҚШ долларини ташкил этади ва бу Ўзбекистон тарихидаги энг йирик шахмат турнири ҳисобланади.


Сўнгги хабарлар