Тошкентда шахмат бўйича «Марказий Осиё кубоги» халқаро турнири бошланди

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкентда шахмат бўйича «Марказий Осиё кубоги» халқаро турнири бошланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Соврин жамғармаси 18 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи «Central Asia Chess Cup 2023» халқаро турнирида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 57 нафар шахматчи иштирок этмоқда.

Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтган очилиш маросимида FIDE президенти маслаҳатчиси Берик Балдабаев ва Марказий Осиё мамлакатлари FIDE 3,4 зонаси президенти Ҳусан Турдалиев иштирок этди ҳамда иштирокчиларни нуфузли турнир билан табриклади.

Шахмат бўйича «Central Asia Chess Cup 2023» халқаро турнири 24 январга қадар давом этади.

Фото: ЎзА


Сўнгги хабарлар
telegram