Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Энергетика вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади

None
None
TASHKENT. Kazinform – 24 июн куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Энергетика вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Энергетика вазирлиги томонидан ва «Iteca Exhibitions» халқаро кўргазмалар компанияси ташкилий кўмагида ташкил этиладиган ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси ва Тожикистон энергетика вазирликлари раҳбарлари соҳа бўйича стратегик йўналишдаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокамасига эътибор қаратиши таъкидланмоқда.

Маълум қилинишича, 23-24 июнь кунлари Тошкентдаги «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Ўзбекистон энергетика форуми доирасида бўлиб ўтадиган мазкур учрашувда ёқилғи-энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тоза ва барқарор энергияга ўтишда нефть ва газ саноатини рақамлаштириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш каби кенг қамровли мавзулар хусусида сўз боради.

Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги концепциясини ва Ўзбекистон томони ташаббуси билан ШҲТга аъзо давлатларнинг қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги ҳамкорлик дастури лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини, хусусан, ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги концептуал ҳужжатларини тасдиқлаш кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram