Тошкентда «Save Aral» хайрия марафони ўтказилди

TASHKENT.UzA-Kazinform – 27 феврал куни Тошкентда «Save Aral-2022» хайрия акциясининг учинчи оммавий марафони бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий Паралимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Енгил атлетика федерацияси ҳамда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилди.

«Save Aral» хайрия марафонида 4000 дан ортиқ киши иштирок этди ва 3000 метр масофани босиб ўтган.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан медал, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.



Сўнгги хабарлар