Тошкентда "Рус фасллари" халқаро лойиҳаси муваффақиятли якунланди

Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида “Рус фасллари” халқаро лойиҳaсининг ёпилишига бағишланган мусиқий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Тошкентда "Рус фасллари" халқаро лойиҳаси муваффақиятли якунланди
Фото: ЎзА

Унда маданият вазири ўринбосари Муроджон Мажидов ҳамда Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Надежда Преподобная бу каби маданий-маърифий лойиҳалар мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашда, санъат мухлисларининг кино, театр, мусиқа, хореографияга оид етук намуналардан баҳраманд бўлишида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

Дарҳақиқат, “Рус фасллари” халқаро маданият лойиҳаси доирасида Россия Федерациясининг бир қатор театр жамоалари пойтахт ва мамлакат шаҳарларида ўзининг энг сара спектаклларини намойиш этди. Шу билан бирга ранг-баранг концерт дастурлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Санъат намояндалари иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди.

Тошкентда
Фото: ЎзА

Тантанали тадбирда “Рус фасллари” халқаро лойиҳасида фаоллик кўрсатган соҳа вакилларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.

Санъат усталари иштирокидаги концерт дастури қатнашчиларга манзур бўлди.

Сўнгги хабарлар