Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади
2025 йилда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг Қатарда бўлиб ўтган йиғилишида бўлажак мусобақалар мезбонлари аниқланган.
Йиғилишда Тошкент шаҳри 2025 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбони деб эълон қилинди.
Бунгача мазкур турнир 2018 йилда Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган эди.
2026 йилги катталар ўртасидаги дунё биринчилиги Хитойнинг Нинбо шаҳрида ўтадиган бўлди. Ушбу мусобақага 2024 йилда Баҳрайнда, 2025 йилда Норвегия мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрда Қатарда оғир атлетика бўйича Гран-при турнири бошланди. Ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколарини тақдим этади.