Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди

Тошкент шаҳрида Мўғулистон элчихонаси очилди
Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform - Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Мўғулистоннинг Тошкент шаҳридаги илк элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Мўғулистон Президенти, Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа расмийлар Мўғулистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар.

Мазкур элчихона мамлакатлар ўртасидаги барча соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши мамнуният билан таъкидланди.

Шундан сўнг, Мўғулистон Президенти, Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа расмийлар Мўғулистон дипломатик ваколатхонаси биносида яратилган шароитлар билан танишдилар.

Сўнгги хабарлар
telegram