Тошкентда минтақа олимпия қўмиталари форуми бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform - Бугун Тошкентдаги «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари иштирокидаги минтақавий форум бошланади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
None
None

Маълум қилинишича, маросимда иштирок этиш учун 1 ноябрь куни Тошкентга хорижий мамлакатларнинг олимпия қўмиталари мутасадди ва мутахассислари етиб келган.

Қайд этилишича, форумда давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларда олиб борилаётган ҳамкорликни спорт йўналишида янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликнинг янги режалари бўйича келишувларга эришиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама этиш белгиланган.

Мазкур Тадбирда минтақанинг 14 мамлакатидан делегатлар иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган. Улар орасида Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари, бош котиблар ҳамда жаҳон спортининг бир қатор номдор вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Форум 4 ноябрга қадар давом этиши маълум қилинган.

Сўнгги хабарлар