Тошкентда майнинг ферма қуриб, ярим млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Ўзбекистон Бош прокуратураси департаменти матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Майнинг
Фото: Department_uz

Фуқаро ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасидан фойдаланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирида Олмазор туманида яшовчи фуқаро Ш.П. ўз уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги хабарлар