Тошкентда Марказий Осиё ва Араб давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашди

TASHKENT. Kazinform – Бугун Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” ташқи ишлар вазирлари стратегик мулоқотининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ташкент
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Йиғилишда Қатар, Баҳрайн, Қувайт, Саудия Арабистони, Уммон, Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирок этди.

Учрашувда вазирлар сиёсат, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика ва “яшил” энергетикани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, делегатлар Афғонистон, Яқин Шарқдаги вазият, Фаластин-Исроил можароси, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар каби қатор мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.

Кездесу
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

“Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг чуқур тарихи бор. Шу боис “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” мулоқотига катта қизиқиш билдирилмоқда. Қозоғистон томони буни ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, турли соҳалардаги алоқаларни оширишнинг самарали йўлларини излаш учун халқаро платформа сифатида баҳолайди. Глобал таҳдидлар ва минтақавий хавф-хатарларга қарамай, Марказий Осиё минтақаси ўзининг барқарорлигини кўрсатди ва келгусида ўсиш ва ривожланиш учун ўз салоҳиятидан оқилона фойдаланмоқда”, – деди йиғилишда иштирок этган Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақаев.

Ташкент
Фото: Алихан Асқар/Kazinform

Таъкидлаш жоизки, ушбу вазирлар учрашуви 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик бўлиб саналалди.

Сўнгги хабарлар